Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг

Давстатқўм ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида докторантура очилади

22.08.2019

Рус тилида ўқиш

Давстатқўм ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди (ВМнинг 17.08.2019 йилдаги 686-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Институт Давстатқўм ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида ташкил этилган ва барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади (9.04.2019 йилдаги ПҚ-4273-сон қарорга қаранг). Муассасанинг бошқарув ва профессор-ўқитувчи ходимларининг сони 31 кишидан иборат бўлган янги тузилмаси ҳужжатга иловада тақдим этилган.

 

Қуйидагилар Институт фаолиятининг  устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • илғор тажриба айирбошлаш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг стажировка ўташи бўйича маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
  • уларни кейинчалик амалиётда қўллаш учун илғор статистика усуллари ва технологиялари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва инновацион ишланмаларни, шунингдек очиқ маълумотларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

2 ой муддатда Институт устави тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади, шунингдек ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом, ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилади. Шу муддатда «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журнали ташкил этилади ва у докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритилади.

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб Институт ҳузурида «Эконометрика ҳамда статистика» ҳамда «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ўз ишини бошлайди. 2020 йилдан бошлаб Институт учун ушбу йўналишлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталари ажратилади.

 

2020-2021 йилларда Институтда ўқув биносини капитал таъмирлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш кутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.