Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дебиторлар билан солиштирма далолатномаларнинг мавжуд эмаслиги учун жарима солинади

24.04.2017

 

18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан солиқ тўловчилар – юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномалари ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдириш мавжуд эмаслиги учун маъмурий жавобгарлик киритилди.

 

Белгиланган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида давлат солиқ органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 64-моддаси).

 

Эндиликда солиқ тўловчиларнинг ушбу мажбурияти маъмурий жавобгарлик билан мустаҳкамланмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 175-моддаси биринчи қисми тўлдирилди, бунинг натижасида  дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномалари ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш мавжуд эмаслиги учун 1 дан 3 ЭКИҲгача жарима солинади.

 

Бундан ташқари, илгари солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, шу жумладан маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун фақат мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Киритилган тузатишлар билан санкциянинг амал қилиши кенгайтирилди, натижада кўрсатилган мақомга эга бўлмаган шахслар (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳ.к.) ҳам жазога тортилиши мумкин.

 

Бу муҳим!  Ўзгартиришлар ва қўшимчалар Қонун “Халқ сўзи” газетасида 19.04.2017 йилда расмий эълон қилинган кундан эътиборан  3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19