Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Декларация тўлдирилаётганда божхона нархлар ҳақида хабардор қилади

12.07.2023

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 3-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди (07.07.2023 йилдан, рўйхат рақами 2868-3).

 

Божхона қиймати 4-усул (Божхона кодексининг 311-моддасига мувофиқ қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усул) бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан тегишли ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш имконияти бўлмаганда, божхона органи ўзининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон ҳисобварақ-фактурадаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари тўғрисидаги ахборотни декларацияловчи шахсга тақдим этади.

 

Маълумот учун: божхона қиймати мазкур усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарларни сотилганлиги тўғрисидаги шартномалар;
  • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс);
  • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ-фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад);
  • баҳоланаётган товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса: ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари, ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция);
  • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.

 

Бунда, декларацияловчи шахс божхона органи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича товарнинг божхона қийматини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги 160-сон қарорига илова) 2-иловасига мувофиқ иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда товарнинг божхона қийматини божхона органига тақдим этиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум