Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ДХШ лойиҳаларини амалга оширишнинг ягона тартиби тасдиқланди

29.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

ДХШ лойиҳалари бўйича маҳсулотларга нархларни шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди (26.04.2020 йилдаги 259-сон ВМҚга қаранг).

 

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш механизми қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • лойиҳани ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш ва хусусий шерикни танлаш;
  • лойиҳани дастлабки баҳолаш;
  • лойиҳанинг концепциясини тайёрлаш;
  • амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ҳисобот;
  • ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш.

 

Давлат шериги таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида уни дастлабки баҳолашдан ўтказади. Бунинг учун лойиҳанинг муайян мезон ва шартларга мувофиқ бўлиши текширилади. Натижалар ижобий бўлган тақдирда лойиҳани ташаббус қилиш ва тайёрлаш амалга оширилади.

 

Лойиҳани ташаббус қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • лойиҳанинг концепциясини ишлаб чиқиш, баҳолаш, келишиш ва тасдиқлаш (унинг намунавий шакли ҳужжатга иловада келтирилган);
  • ваколатли давлат органи томонидан концепцияни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
  • келишиб олинган концепциянинг давлат шериги ёки Ҳукумат томонидан тасдиқланиши;
  • лойиҳанинг концепциясини ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш.

 

ДХШ лойиҳалари бўйича нархлар (тарифлар)ни асослантирувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш харажатлари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан белгиланади.

 

Монопол маҳсулотлар ёки табиий монополиялар маҳсулотларига нархлар (тарифлар) Молия вазирлиги ва унинг топшириғи бўйича молия бошқармалари томонидан давлат шеригининг ёзма мурожаати асосида тасдиқланади ёки Президент қарорларига мувофиқ муайян товарлар турларига белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар кўринишида белгиланади. ДХШ лойиҳалари бўйича қолган маҳсулот (ишлар, хизматлар) нархлари давлат шериги томонидан хусусий шерик билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16