Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади

07.06.2023

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3439, 05.06.2023 й.).

 

Барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади, бундан рўйхатда белгиланган дори воситалари мустасно (26.10.2023 йилдаги ПҚ-411-сон қарор).

 

Тасдиқланган Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом қуйидагиларни белгилайди:

  • клиник тадқиқотларни ўтказишга рухсатнома олиш тартиб-таомили;
  • клиник базада дори воситаларини синовдан ўтказиш нормалари;
  • клиник тадқиқотларни ўтказиш жараёнида томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • клиник тадқиқотлар жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.06.2023 йилдаги 3440-сон буйруғи билан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

 

Рўйхат 29 та дори воситалари номи ва 90 та тиббий буюмлардан иборат.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум