Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Дориларнинг постмаркетинг назорати қандай ўтказилади

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Фармацевтика маҳсулотларини постмаркетинг назоратидан ўтказиш тартиби белгиланди Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилдаги ВМҚ-628-сонли қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларини постмаркетинг назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • маркетингдан кейинги назоратни амалга оширувчи ваколатли орган ва ишчи органнинг вазифалари;
  • маркетингдан кейинги назоратни амалга ошириш тартиби ва муддатлари;
  • постмарткетинг  назоратини амалга оширишнинг молиявий назорати.

 

Постмаркетинг назорати ваколатли орган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.

 

Маркетингдан кейинги назорат учун қуйидагилар асос бўлади:

  • ваколатли орган раҳбари томонидан ҳар ойда тасдиқланадиган маркетингдан кейинги назорат режаси;
  • жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларидан фармацевтика маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, ноқонуний айланиши, ножўя таъсирлари бўйича маълумотлар ва мурожаатлар келиб тушиши;
  • ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ОАВ ахбороти ва жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.10.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 

.

Валюталар курси

2026-09-23
  • USD:11802.19 (+0.00) сум
  • EUR:13527.67 (+0.00) сум
  • RUB:139.87 (+0.00) сум