Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

ЭКИҲ ўтмишда қолади

22.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори унинг ўрнини босади (21.05.2019 йилдаги ПФ–5723-сон Фармонга қаранг).

 

Атама

Маъноси ва қўллаш соҳаси

Миқдори

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори


1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ЯТС) биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади

577 170 сўм

меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари ЭКИҲга нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади

белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади

Базавий ҳисоблаш миқдори


қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

– солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;

– тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини

202 730 сўм

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори

пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади

202 730 сўм

 

Қонун ҳужжатларида жадвалда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлашнинг бошқа тартиби ўрнатилиши мумкин. ЭКИҲга нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (зарур ҳолларда кўп томонга яхлитланади).

 

2 ой муддатда ЯТСни қайта кўриб чиқишлари ҳамда нафақалар, компенсациялар ва тўловларнинг алоҳида турлари миқдорларини мутлақ суммада белгилашлари, шунингдек янги талаблардан келиб чиққан ҳолда ЯТСни қўллаш ҳамда ташкилотларда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тизимини белгилаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари керак.

 

! Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозир ҳам қўлланилмоқда, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz сайтида. Ҳужжатда айни пайтда амалда бўлган қийматларни индексациялаш (ошириш) назарда тутилмаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.