Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экологик назорат жиддий амалга оширилади

21.10.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2015 йилдаги 286 ва 287-сон қарорлари билан идоравий ва жамоатчилик экологик назоратни тартибга солувчи бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди, айнан:

 

Экологик аудит тўғрисида низом;

 

 

шунингдек қуйидаги намунавий низомлар:

 

 

идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида;

 

 

ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби;

 

 

экологик хизмат тўғрисида;

 

 

жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида;

 

 

экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида.

 

 

 

Ҳужжатлар билан белгиланишича, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил қилиш ва (ёки) мувофиқлаштириш, шунингдек ўзларига идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолияти атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштиришни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларида атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолати устидан идоравий экологик назоратни юритиш мажбурий ҳисобланади.

 


Идоравий экологик назорат объектлари қуйидагилардан иборат:

 

 

ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;

 

 

атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар;

 

 

атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.

 

 

Идоравий мансуб ташкилотлар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини режали текшириш ва режадан ташқари текшириш билан назорат қилинади.

 

 

Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектнинг экологик хизмати томонидан амалга оширилади. Уни хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномаларида назарда тутилган лавозим мажбуриятларига ҳамда бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.

 

 

Қуйидагилар ишлаб чиқариш экологик назорати шакллари ҳисобланади:

 

 

атроф муҳит ҳолатини ҳамда атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиш;

 

 

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмалари томонидан атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;

 

 

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларини назоратдан ўтказиш;

 

 

экологик аудит.

 

 

Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.

 

 

 

Экологик хизмат – давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг корхона ва ташкилотлари тизимида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида атроф табиий муҳит муҳофазасини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашни назорат қилиш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмаси ёхуд алоҳида мансабдор шахсидир.

 

 

 

Экологик аудит – экологик аудиторлар (экологик аудиторлик ташкилотлари) томонидан, "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонунда, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда атроф муҳитнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектлар  фаолиятининг мустақил экологик экспертизасидир.

 

 

Қуйидагилар экологик аудитнинг вазифалари ҳисобланади:

 

 

ташкилотнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш;

 

 

атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш йўллари ва усулларини аниқлаш, шунингдек ташкилот томонидан экологик тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрилигини аниқлаш;

 

 

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини баҳолаш;

 

 

 

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини аниқлаш, шунингдек  амалга оширилаётган унинг хўжалик фаолиятининг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш.

 

 

 

Экологик аудит хўжалик ва бошқа фаолият объекти эгасининг қарорига биноан буюртмачи маблағлари ҳисобидан ўтказилади

 

 

 

Буюртмачининг экологик аудит ўтказиш тўғрисидаги қарори (буйруғи ёки фармойиши), шунингдек буюртмачи ва экологик аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар экологик аудитни ўтказиш учун асос ҳисобланади.

 

 

 

Экологик аудитни амалга оширишга юридик шахс мақомига эга бўлган ва штатида уч нафардан кам бўлмаган, экологик аудитор  сертификати бор мутахассисларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақлидир.

 

 

Жамоатчилик экологик назорати – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тизимидир. У қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

 

 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

 

 

нодавлат нотижорат ташкилотлари  (ННТ);

 

 

фуқаролар.

 

 

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароси Фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссиясига  ёки атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи ННТга яшаш жойидан ариза билан мурожаат қилади.

 

 

 

Номзоди маъқулланган фуқаро фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг Комиссия йиғилишининг баённомаси асосидаги қарори билан ёки ННТ раҳбарининг буйруғи билан бериладиган экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини олади.

 

 

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум