Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экспорт қилувчиларга қандай харажатлар қоплаб берилади

16.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (11.09.2019 йилдаги 756-сон ВМҚга қаранг).

 

Мазкур ҳолатда молиявий ёрдам экспорт қилувчи компанияларга харажатларни (харажатларнинг бир қисмини) қоплаб беришда ифодаланади. Айнан нима учун, қайси соҳага, қандай ҳажмда маблағлар берилиши жадвалда акс эттирилган.

 

Экспорт қилувчи ташкилотларга мақсадли молиявий кўмак

Соҳа

Мақсади

Миқдори

Халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш


хорижий давлатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини олиш

100%, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда

республикада ва хорижда маҳсулотларни сертификатлаш

мувофиқликни баҳолаш

омологация (техник тавсифларни такомиллаштириш ва яхшилаш, таҳр.)

республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларини ишлаб чиқиш

Тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш (рақобат варақаси асосида)


реклама баннерлари, интерактив ва ёруғлик диодли кўча экранларини, шу жумладан аэропорт терминалларида ўрнатиш, тарқатма материалларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар

100%, лекин бир корхона учун календарь йилининг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда

қидирув машиналари асосида сайтни оптималлаштириш хизматлари ҳақини тўлаш (Search Engine Optimization, SEO)

қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing, SEM)

материалларни жамоатчилик ҳамжамиятлари, форумлар, ижтимоий тармоқлар, шу жумладан хештеггингда нашр этиш орқали ижтимоий хизматларда сайтни тарғиб қилиш хизматлари ҳақини тўлаш

рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек чет элдаги газеталарда, бизнес журналларда ва каталогларда нашр қилиш харажатларини қоплаш

Халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш

рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш

50%

тендер ҳужжатларини олиш

Хорижий ваколатли органлар миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш

ихтисослашган озиқ-овқат маҳсулотлари

100%, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда

янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари

парфюмерия ва косметика маҳсулотлари

болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган маҳсулотлар

давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур бўлган бошқа маҳсулотлар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш

биноларни ижарага бериш

Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ

техник таъминот

қўшимча ускуналарни ўрнатиш ва демонтаж қилиш харажатлари

ўтказиладиган тадбир ҳақида ахборотни тарқатиш мақсадида ОАВ хизматлари ҳақини тўлаш

жалб қилинган хорижий ташкилотлар, хорижий мутахассис-мураббийлар хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан меҳмонхона харажатлари, вакиллик харажатлари, сувенирлар)

таржимон ҳақини тўлаш

ахборот-тақдимот материаллари, буклетлар тайёрлаш

кофе-брейкларни ташкил қилиш

маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш (шу жумладан транспорт харажатлари)

Хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш

ўқитиш бўйича хорижий компаниялар, бизнес мактаблари ва мутахассисларнинг хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан бинони ижарага олиш, техник таъминот, ахборот-тақдимот материаллари, сувенирлар, кофе-брейклар, вакиллик харажатлари ва бошқалар)

делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлари ҳақини тўлаш (учрашув, трансфер, кузатиш, таржимон, гид хизматлари ва бошқалар)

яшаш харажатларини тўлаш

белгиланган жойгача транспорт харажатларини тўлаш (ҳаво йўллари ва темир йўллари)

хорижий ишлаб чиқарувчи-компанияларга, шунингдек ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ташрифларни ташкил этиш

Кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш

рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш

100% ҳақиқий харажатлар бўйича чекланмаган миқдорда

кўргазма майдонларини (шу жумладан стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш

стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш (шу жумладан фриз ёзуви ва стенд дизайни учун)

электр таъминоти манбаларига уланиш

кўргазма экспонатларини етказиб бериш учун транспорт харажатлари

қўшимча кўргазма хизматлари ҳақини тўлаш (стендни тозалаш ва қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар)

салоҳиятни импорт қилувчи харидорларни топиш учун хорижий ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш

тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетларни тайёрлаш қисми бўйича харажатларни қоплаш

 

Харажатларни қоплашга маблағлар олиш учун Экспортни рағбатлантириш агентлигига молиявий ёрдам тўғрисида ариза ва тўлдирилган анкета-талабномани (тасдиқланган шаклда) тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак. Буни бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш мумкин.

 

Ариза ва ҳужжатлар 7 иш куни давомида кўриб чиқилади. Экспорт қилувчига қабул қилинган қарор тўғрисида 1 иш куни давомида хабардор қилинади. Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ёхуд уларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда молиявий ёрдам кўрсатилиши рад этилиши мумкин. Бунда рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш муддати кўрсатилган ҳолда асосли хулоса тузилади. 

 

Харажатларни қоплаш учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчининг банк ҳисобрақамига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса – қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобрақамига маблағлар ўтказилади. Мониторинг натижаларига кўра шартлар бузилганлиги (тегишли шартларни таъминламаслик, ваколатли орган билан экспорт қилувчи ташкилот ўртасида имзоланган шартноманинг ёки кафолат хатининг йўқлиги) аниқланган тақдирда, Агентликнинг билдиришномаси қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилот томонидан қайтарилиши керак. 

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга кирди.  

Олег Заманов.



 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16