Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экспорт қилувчиларнинг чет элдаги айрим харажатлари компенсация қилинади

01.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 167-сон сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, уларга мувофиқ экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.

 

Ҳужжатга мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги:

  • экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий қилишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказишга молиявий кўмаклашади;
  • республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-07
  • USD:12648.12 (+0.00) сум
  • EUR:13622.03 (+0.00) сум
  • RUB:138.42 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19