Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса Корпоратив чекларни my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак

Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда

18.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14.03.2025 йилдаги «Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-47-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, Президентнинг ва Ҳукуматнинг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш тартиби бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди — 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда мазкур ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипакнинг ҳар бир килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим;
  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104 коди) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида ундириладиган йиғим бекор қилинмоқда. 

 

Шу билан бирга айрим турдаги хомашё товарлари ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан экспорт божхона божлари жорий этилмоқда.Уларнинг ставкалари билан шу ерда танишишингиз мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-05-16
  • USD:12965.34 (+0.00) сум
  • EUR:14525.07 (+0.00) сум
  • RUB:161.34 (+0.00) сум