Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 кв (Savolnoma) шаклини топшириш муддати бир ҳафтага қисқартирилди 4 дх ва 4 фх (чораклик) шаклидаги статистика ҳисоботларини топшириш муддати узайтирилди Импорт қилинган дори воситаларини божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ: техник муаммо ҳал этилди Нефть маҳсулотлари бўйича акциз ҳисоботини автоматик шакллантириш октябрь ойида йўлга қўйилади Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro

«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар

05.10.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2026 йилдаги 523-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойида Ўзбекистонда «Электр хавфсизлиги ойлиги» ўтказилиши белгиланди. Тадбирларда аҳоли, ижтимоий соҳа муассасалари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа электр энергияси истеъмолчилари иштирок этади.

 

Ойлик доирасида асосий эътибор аҳоли, айниқса, болалар ва ёшларнинг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, шунингдек, электр ускуналаридан фойдаланишга масъулиятли муносабатни шакллантиришга қаратилади. Тушунтириш ишлари электр асбобларидан хавфсиз фойдаланиш, тармоқларнинг ортиқча юкланишига йўл қўймаслик, узилган симлар аниқланганда қандай ҳаракат қилиш ва бошқа потенциал хавфли вазиятларни қамраб олиши керак.

 

Вилоят ҳокимликларига ишчи гуруҳлар тузиб, бир ой муддатда барча маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлар, ижтимоий муассасалар ва корхоналарда профилактика ишларини таъминлаш топширилди. Ҳаёт ва соғлиққа таҳдид аниқланган тақдирда, масъул шахслар тайинланиб, ижро этиш муддатларини белгилаган ҳолда уни бартараф этиш бўйича зудлик билан чоралар кўрилиши керак.

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ эксплуатация қилинаётган электр қурилмаларининг техник ҳолатини баҳолаши ва уларни хавфлилик даражасига кўра таснифлаши лозим. Қўшимча текширувлар турар жойлар, мактаблар, болалар боғчалари, бозорлар, дам олиш масканлари ва бошқа жамоат жойлари яқинида ўтказилади. Хусусан, симлар ва кабелларнинг ҳолати, киришни чекловчи қурилмалар, шунингдек, электр қурилмаларида тўсиқлар, қулфлар ва огоҳлантирувчи белгиларнинг мавжудлиги текширилади.

 

«Ўзэнергоинспексия» аҳоли ва истеъмолчилар учун ахборот тадбирлари, семинарлар ва маслаҳатлар ташкил этади, шунингдек, электр қурилмаларини, энг аввало, болалар ва аҳоли фойдаланиши мумкин бўлганларини профилактик текширишда иштирок этади.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Таълим муассасаларида «Электр хавфсизлиги дарслари» очиқ машғулотлари, викториналар, интерактив тренинглар ҳамда расм ва видеороликлар танловларини ўтказиш режалаштирилган. Болаларга трансформатор подстанцияларига кириш, электр симларига яқинлашиш, электр устунларига чиқиш ва узилган электр симларига тегиш ўта хавфлилиги алоҳида тушунтирилади.

 

Энергетика вазирлиги «Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказишни мувофиқлаштиради, ахборот материаллари, ижтимоий роликлар ва эслатмалар тайёрлашда иштирок этади, шунингдек, аҳолини хавфли вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш тартиби ва мавжуд ишонч телефонлари тўғрисида хабардор қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.10.2026 йилдан кучга кирди.

 


.

Валюталар курси

2026-10-08
  • USD:11809.19 (+0.00) сум
  • EUR:13206.22 (+0.00) сум
  • RUB:138.15 (+0.00) сум