Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди

15.10.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2020 йилдаги 638-сон қарори билан Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди.

Ҳужжат Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари қуйидаги ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади:

  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар;
  • электр энергиясининг узатилишини ва тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар;
  • электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширадиган илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотлари.

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясига тасдиқланган Қоидаларга риоя этилиши устидан мониторинг юритиш топширилди.

 

Белгиланган Қоидалар электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларига татбиқ этилади, улар давлат стандартлари талабларига мувофиқ ва тегишли синовдан ўтган бўлиши керак.

 

Бунда электр қурилмаларини монтаж ва эксплуатация қилиш ишларини бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга нисбатан хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйилади. Хусусан, уларнинг гувоҳномасида муайян турдаги ишларни бажаришга рухсат берувчи белгиланган намунадаги махсус ёзув бўлиши шарт.

 

Бундай ишлар жумласига қуйидагилар киритилади:

  • баландликда бажариладиган ишлар;
  • ток ўтказувчи қисмларда, кучланиш остида бажариладиган ишлар;
  • босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;
  • ускуналарни юқори кучланиш остида синаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.