Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электрон ҳисобварақ-фактуралар босқичма-босқич жорий этилади

10.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2018 йилдаги «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 807-сон қарори қабул қилинди.

 

Эксперимент ўтказилади – айрим минтақалардаги (қуйига қаранг) барча хўжалик юритувчи субъектлар товар-транспорт юкхатлари ва ТМБни олиш учун ишончномалар вазифаларини мужассамлаштирган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришлари шарт. Бунда параллель равишда ушбу ҳужжатларнинг қоғоздаги нусхаларини расмийлаштиришга йўл қўйилади.  

 

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу ҳужжат лойиҳаси шарҳини эълон қилган эдик. Тасдиқланган ҳужжат икки жиҳати билан фарқланади:

 

а) эксперимент ўтказиладиган жой. Якунда у Чирчиқ шаҳрида (Тошкент вилояти), шунингдек Навоий ва Сирдарё вилоятларида ўтказилади;

 

б) эксперимент ўтказиладиган муддат. У бироз сурилди ва 2018 йил 15 октябрдан бошланади. Ўтказилган эксперимент натижалари бўйича ушбу механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар киритилиши лозим.   

 

Ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эксперт хулосасини олган ташкилотлар – электрон ҳужжат алмашиш операторлари электрон ҳисобварақ-фактураларнинг электрон айланиши ва сақланишини таъминлаш бўйича хизматларни амалга оширишлари мумкин (аввалига уларни сертификатлаштириш (аккредитациялаш) режалаштирилган эди, таҳр.).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум