Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электрон жиноят ишлари синов тариқасида Яккасарой ва Миробод туманларида амалга киритилади

15.05.2018


Президентнинг «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

 

Бошқа вазифалар қатори, ҳужжатда 1.12.2018 йилга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳасининг амалга киритилиши назарда тутилган. Бунда синов доирасида бир вақтнинг ўзида ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклларидан фойдаланилади (эҳтиёт чора сифатида). Кейинчалик электрон ҳужжат айланиши қоғоз шаклини тўлиқ сиқиб чиқариши мумкин.

 

Маълумот учун: Ўзбекистондаги, шу жумладан бутун МДҲ маконидаги жиноят процесси тергов ва суд органларининг ҳар бир қадами ҳужжатлаштирилиши билан фарқланиб туради. Тергов ва суд ҳаракатларининг бориши – баённомалар билан, ваколатли мансабдор шахслар ва суднинг ҳал қилув қарорлари эса тегишинча қарорлар ва ажримлар билан расмийлаштирилади. Бу – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг муҳим кафолати.

 

Бироқ амалиётда қийинчиликлар юзага келади. Айрим жиноят ишлари 50 ва ундан ортиқ жилдни ташкил этиши мумкин. Тегишинча меҳнат сарфи, қоғоз, почта, ташиш, йиғмажилдларни хавфсиз сақлаш ва ҳ.к. харажатлари ҳам кўпаяди.

 

Бундан ташқари, қоғоздаги ишларни юритиш суриштирув ва дастлабки тергов устидан прокурор назорати ва суд назоратини тезкор амалга ошириш имконини бермайди. Бунда, шу жумладан, ҳужжатларни сохталаштиришнинг олдини олиш ҳақида ҳам сўз бормоқда. Шу сабабли электрон жиноят ишларини амалга киритиш – қонунийликни мустаҳкамлашга томон босилган қадам.

 

1.10.2019 йилга қадар синов натижаларидан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритуви жорий қилиниши муносабати билан жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилади. Бош прокуратура электрон тизим фаолият юритиши учун масъул орган ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум