Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди

16.12.2016

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди, деб хабар беради “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази.

Портал лицензияловчи органлар фаолиятининг ахборот-технологик таъминоти сифатини ошириш ҳамда “Лицензия” ахборот тизимлари мажмуасини (кейинги ўринларда - “Лицензия” АТМ) жорий этиш воситасида лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириш бўйича хизматларни электрон шаклга ўтказиш учун барпо этилган.

 

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соҳасидаги интерактив хизматларни кўрсатиш ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш бўйича “Лицензия” АТМ қуйидагиларни таъминлашга имкон беради:

  • лицензиялаш бўйича ваколатларни ижро этиш доирасида ижро этувчи ҳокимият органлари, уларнинг ҳудудий ваколатхоналари ва идоравий мансуб муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
  • лицензиат/талабгор ва лицензияловчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
  • фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги маълумотларнинг, шу жумладан лицензиялар реестрига киритилган маълумотларнинг  очиқлиги;
  • лицензиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар  ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари миқдорини, қийматини ва муддатларини янада қисқартириш. 

 

Портал транспорт; архитектура ва қурилиш; биржа, риэлторлик фаолияти, ломбардлар, лотерея; маданият, ноширлик фаолияти, реклама; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг айланиши; савдо; божхона; банклар, суғурта, қимматли қоғозлар, микрокредитлаш; нефть ва газ мажмуаси ва ер қаъридан фойдаланиш;   тиббиёт, фармацевтика, ветеринария; хавфли товарлар ва моддаларнинг айланиши; аудит, баҳолаш фаолияти ва адвокатлик фаолияти; ахборот технологиялари, криптоҳимоя, ЭҲМ учун дастурлар ва фонограммалар; таълим, спорт ва туризм каби йўналишлар бўйича ахборот олиш, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш имконини беради.

 

Марказ янги Портални тестлашда фойдаланувчиларнинг иштирокидан манфаатдорлигини изҳор қилади. Уни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни фейсбукдаги портал саҳифасида, шунингдек қуйидаги манзиллар бўйича ёзиб қолдиришингиз мумкин:

 

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази 


Тошкент шаҳри, 100015, Ойбек кўчаси, 30

Тел: +(998 71) 252-50-26 Иш тартиби: 10:00 - 16:00

Ишонч телефони: +(998 71) 252-43-23 Иш тартиби: 10:00 - 16:00

Факс: +(998 71) 252-50-27

Электрон почта: info@egov.uz

 

«UCD MICROS» ҚК


Тошкент, Кичик Бешёғоч кўчаси, 86

+998 (71) 200-34-34

info@micros.uz

 

 

Мавзуга оид материал:

 

НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум