Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электрон рақамли имзо қандай олинади

13.12.2017

 

ДСҚ, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (АВ томонидан 11.12.2017 йилда 2955-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Биз аввал ушбу ҳужжат лойиҳаси шарҳини тайёрлаган эдик, унда ариза берувчиларнинг ЭРИ калитини расмийлаштириш учун мурожаат қилиш тартиби ва рўйхатга олиш босқичлари ёритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, барча давлат хизматлари турларидан ва тижорат банклари хизматларидан эркин фойдаланишни таъминлаш учун  калитларни рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатларини бериш ДСҚ ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан амалга оширилади. Аризалар тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.

 

Лойиҳа билан солиштирганда тасдиқланган таҳрирдаги низомда қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:

  • ЭРИ калитини олиш ҳақидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тўлдирилди. Агар ёпиқ калит эгаси – ташкилот вакили бўлса, юридик шахс унинг ФИО ва лавозими кўрсатилган хат тақдим этади;
  • ЭРИ калити сертификатини беришни рад этиш асослари рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, тақдим этилган ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса ҳам рад этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 12.12.2017 йилда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16