Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин Ер солиғи бўйича шакллантирилмаган ҳисобот учун жарималар бўлмайди, лекин пеня бўладими? Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак

Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби

14.11.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи (11.11.2025 й. АВ руйхат рақами 3571-сон) билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.

 

Президентнинг 01.03.2024 йилдаги ПҚ-108-сон қарорига мувофиқ барча турдаги суғурта шартномалари (қайта суғурталаш) ва суғурта полисларини Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда.

 

Барча турдаги суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш бекор қилиниши муносабати билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди: Ягона ахборот тизими орқали барча турдаги суғурта шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби; суғурталовчилар томонидан Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартлари, шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш даврида ундан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш ва бошқалар.

 

Янги тартиб суғурта мукофотларини ҳисоблашни автоматлаштириш орқали мажбурий суғурта шартномаларини тузиш жараёнларини соддалаштиради, суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан шартномаларни электрон шаклда мажбурий тузиш имкониятини таъминлайди, шунингдек суғурта даъволарини тартибга солишни назарда тутади.

 

Агар суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилмаган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва бу суғурталовчининг лицензия талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилиши деб эътироф этилади.

 

Ҳужжат давлат тилида Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-01-21
  • USD:12975.09 (+0.00) сум
  • EUR:13373.43 (+0.00) сум
  • RUB:127.63 (+0.00) сум