Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил III чорак учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) ва 4-kb (savolnoma) шакллари бўйича кимлар статистика ҳисоботини топшириши керак Рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартиби асосида почта манзилини онлайн ўзгартириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома Ишланмаган вақт учун қайси тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади – Buxgalter Pro

Электрон тижорат маъмурчилиги такомиллаштирилади

26.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2022 йилдаги “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 392-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида» 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сон қарорига мувофиқ айрим НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Улар қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • электрон тижорат платформалари ва рақамли экотизим операторлари – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартиби.

 

Бунда маҳаллийлаштириш даражасининг юқори чегарасини аниқлаш ҳамда ушбу белгиланган даражага мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш назарда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, қўшимча гаров жорий этилиши муносабати билан, шартнома мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, сунъий арзон нархларда таклифлар бериш йўли билан харидлар узилишининг олдини олиш механизми жорий этилмоқда.

 

Шунингдек, харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақтини фақат иш кунлари ва иш соатларида белгилаш орқали бозорни манипуляция қилиш имконияти истисно қилинмоқда.

 

Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши кафолатларини таъминлаш тартибини операторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасида харидлар иштирокчиларининг шахсий ҳисобварақларидаги депозитларни олдиндан тўлаш ва блокировка қилиш орқали белгилаш назарда тутилмоқда.

 

Шу билан бир қаторда, шартнома мажбуриятларини бажариш учун кафолатлар бериш тартиби жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.