Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Ёлғиз аёлларга олий ўқув юртларида таълим олишлари учун контракт пули тўлаб берилади

22.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 585-сон қарори билан Ота-онаси ва уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунлангунига қадар тўлаб беради.

 

Молиявий барқарор олий таълим муассасалари кенгашларининг қарорига мувофиқ 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитиб берилади.

 

Бунда абитуриентларга иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Хокимиятлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ва ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

 

Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
  • боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

 

Юқорида айтиб ўтилган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.

 

Давлат олий таълим муассасаси 5 кун ичида рўйхатни шакллантириб, маълумотларни ёзма шаклда ҳокимликларга юборади.

 

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 календарь кунда (15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ва шартномани имзолаш бўйича хулосаларни олий таълим муассасаларига киритади.

 

Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасаси бакалавриатида (кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклида) 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабаларга нисбатан қўлланилади.

 

Ушбу Низом қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
  • Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
  • олий ҳарбий таълим муассасалари.

 

Талабгорлар жорий ўқув йили давомида олий таълим муассасасини ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан маҳрум бўладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.