Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эндокринология ёрдами кўрсатиш сифати ва имкониятлари ошади

22.04.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.04.2019 йилдаги ПҚ–4295-сон қарори билан 2019–2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва аҳолини профилактика тадбирлари билан қамраб олиш бўйича вазиятни тубдан яхшилаш;
  • қандли диабетга чалинган беморларнинг онлайн-регистрини яратиш, беморларни даволаш амалиётига қандли диабетнинг сурункали асоратлари юзага келиши ва ривожланишини камайтиришга қаратилган клиник ёндашувларни жорий қилиш, шунингдек беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; 
  • вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар турларини кенгайтириш;
  • «қандли диабет» ташхиси қўйилган болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни аналогли инсулин билан таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш;
  • эндокрин касалликларга чалинган беморлар ва уларнинг оила аъзоларини касалликларни тўғри олиб бориш ва назорат қилишга ўқитиш;
  • тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
  • эндокринология соҳасидаги маҳаллий илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;
  • эндокринология муассасаларини модернизация қилиш ва уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагиларни мунтазам равишда амалга оширишни кўзда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

  • қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчалар) марказлашган тарзда харид қилиш ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатиш;
  • калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминлаш орқали аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари (болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар) орасида йод танқислиги касалликларини профилактика қилиш.

 

2019 йил 1 августга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, шу жумладан болалар эндокринологи лавозимларини киритишни кўзда тутган ҳолда қайта кўриб чиқилади.

 

Миллий дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун, Давлат бюджети маблағларидан ташқари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари ва грантлари жалб этилади. 2019–2021 йилда 197,8 млрд сўм ва 7,84 млн АҚШ долларини ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Константин Мосин.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум