Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эндокринология хизматининг янги вазифалари белгиланди

27.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.01.2022 йилдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мақсад қўйилди - аҳолига кўрсатилаётган эндокринологик ёрдамнинг самарали ҳамда замонавий тизимини шакллантириш, касалликлар ва уларнинг асоратлари профилактикасини такомиллаштириш, аҳолига юқори малакали эндокринология ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш.

 

Қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди:

  • академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни таъминлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш;
  • қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий диспансер назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш;
  • аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳларини йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш;
  • “Профилактика мактаблари”га тор соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усулларини ҳамда касаллик билан яшашни ўргатиш;
  • ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини амалиётга жорий этиш орқали юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва мақсадли кузатишни таъминлаш учун қуйидагиларни назарда тутувчи тиббий кузатув ва патронажнинг янги модели жорий этилади:

  • оилавий шифокорларни эндокрин касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрлаш;
  • эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамширасини бириктириш;
  • беморлар устидан доимий кузатув ўрнатиш мақсадида барча тиббиёт бригадаларини глюкометр ва махсус тест япроқчалари билан таъминлаш.

 

2022-2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури тасдиқланди. Белгиланишича:

  • ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилади;
  • 2022 йил 1 февралдан бошлаб анъанавий ва масофавий (аралаш) усулда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади; Бунда:
  • патронаж ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш бўйича икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилади;
  • эндокринолог шифокорларни қайта тайёрлаш учун уч ярим ойлик ўқув курслари йўлга қўйилади ва бошқалар.

 

Шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • 25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг I тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;
  • қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;
  • 25 ёшдан ошган қандли диабетнинг I тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг II тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;
  • қандли диабетнинг II тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан бепул таъминланади.

 

Беморларга бепул бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар марказлашган тартибда харид қилинади ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари орқали тақсимланади.

 

Бир ой муддатда оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги катталар ва болалар шифокор эндокринологи лавозимларининг штат меъёрларини бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш режалаштирилмоқда.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум