Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Энергия қурилмалари ишлаб чиқарувчилар идентификацияланади

17.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 908-сон қарори билан Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган корхона ва ташкилотлар улар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 5 йил муддатга барча солиқлардан ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилади (ҳужжатга қаранг).

 

Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлайдиган ва бундай қурилмаларни сотишдан оладиган соф тушуми улуши сотишдан тушадиган соф тушумнинг умумий ҳажмида ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича камида 50%ни ташкил қиладиган юридик шахс қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот деб топилади.

 

Ихтисослашиш фактини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланаётган ташкилотлар солиқ органига йиллик солиқ ҳисоботи топшириш пайтида тасдиқланган шакл бўйича маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади. Унда рўйхат бўйича қурилмалар кўрсатилади.

 

Юқоридаги имтиёзлар солиқ органлари томонидан идентификациялаш асосида тақдим этилади. Агар ташкилот ҳисобот йили якунлари бўйича тақдим этилган маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда, солиқ имтиёзлари бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади, солиқ мажбуриятлари тикланади ва пеня ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 14.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов, 

экспертимиз.