Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

19.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.03.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-919-сон Қонун имзоланди.

 

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда.

 

Шу билан бирга, шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

 

Шунингдек ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш оқибатида ёнғин чиққанлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда (фуқароларга БҲМнинг 10 дан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга – БҲМнинг 20 дан 25 бараваригача).

 

Давлат ёнғин назорати органларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига маъмурий жавобгарлик чоралари бевосита қўллаш ваколати берилмоқда.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-07-22
  • USD:12610.04 (+0.00) сум
  • EUR:13720.98 (+0.00) сум
  • RUB:143.28 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг