Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёнғин назорати органининг хулосасини онлайн олиш имконияти яратилди

06.04.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2023 йилдаги “Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 142-сон  
қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан бино (иншоот) ва хонани ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш  маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

 

Хизмат кўрсатишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

  • аризачи давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади ва БҲМнинг 10% миқдорида йиғим тўлайди;
  • ФВВнинг ёнғин назорати органи 10 кун ичида жойига чиққан ҳолда бинони талабларга мувофиқлигини ўрганиб, хулоса ёки хулосани беришни рад этиш ҳақида хабарнома шакллантиради;
  • QR-код акс эттирилган хулоса ёки хулоса беришни рад этиш ҳақида хабарнома тегишинча давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юборилади;
  • давлат хизматлари маркази келиб тушган ҳужжатни аризачига электрон шаклда юбориб, уни хабардор этади.

 

Шунингдек ҳужжат билан радиотехника воситаларини ўрнатиш ва фойдаланиш учун санитар паспортни бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда. Паспорт олиш тартиби юқоридаги тартиб каби бўлиб, йиғим миқдори БҲМнинг 2 бараварини, хизмат кўрсатиш муддати эса 14 кунни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум