Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари тасдиқланди

19.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 475-сон қарори қабул қилинди.

 

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини қўшимча рағбатлантириш, ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган нархлари; 
  • ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси таркиби;
  • энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш тарифларини ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;
  • электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини;
  • темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш хизматлари ва бошқа тарифларни қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сув хизматларига, шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифларни белгилаш тавсия этилди.

 

Бунда иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмайди.

 

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:

  • ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиб борсин;
  • ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини янада кучайтирсин;
  • табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрсин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.10.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум