Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди

25.07.2018

Рус тилида ўқиш


20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш қисмида (МЖТКнинг 72-моддаси 3-қисми)

 

Қуйидагилар учун жарима миқдори бир неча баробар оширилди:

  • сув қудуқларининг қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузганлик;
  • ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юборганлик ёки шикастлантирганлик;
  • сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлашга, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга дори чораларни кўрмаганлик;
  • сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштирганлик.

 

Энди у қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • фуқаролар учун – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг ½ қисмидан 1 бараваригача);
  • мансабдор шахслар учун – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача).

 

Шу билан бирга, аниқлаштирилишича, жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун ер ости сувларини якка тартибда олишга мўлжалланган қудуқларни қазиш қоидаларини ва технологиясини бузганлик учун жисмоний шахслар жавобгар бўлмайдилар.

 

Гап шундаки, Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 27.06.2017 йилдаги 430-сон қарорига илова) 5-бандига мувофиқ, жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда Давлат геология қўмитасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди. Тегишинча уларга рухсатномага илова қилинадиган бурғулаш учун талаблар ва шартларга риоя этиш бўйича мажбуриятлар берилмайди.

 

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш қисмида (МЖТКнинг 74-моддаси 4 ва 5-қисмлари)

 

Шунингдек ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузганлик, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олганлик учун жарима бир неча маротаба оширилди («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида низом, Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга қаранг).

 

Ушбу ҳуқуқбузарликлар алоҳида қисмга ажратилди. Улар учун қуйидаги жарима солинади:

 

 

ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда

ҳуқуқбузарлик жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда

фуқаролар учун

ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача

(илгари – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 2 бараваригача)

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача

(илгари – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 6 бараваригача)

мансабдор шахслар учун

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача

(илгари – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 6 бараваригача)

ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача

(илгари – ЭКИҲнинг 6 бараваридан 14 бараваригача)

 

Ҳужжат Халқ сўзи газетасида 21.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар ҳам шу санадан бошлаб кучга кирган.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум