Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ер участкаси сотиб олинганда харажатларни қоплаш «Инсон» марказлари орқали амалга оширилади.

30.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2023 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 566-сон қарори қабул қилинди.


Маълумот учун:ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.


Ногиронлиги бор шахслар ва таркибида ногиронлиги бўлган оилаларнинг ер участкасини онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш ҳақидаги мурожаатлари:

  • 2024 йил 1 январдан Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари
    томонидан қабул қилинади;
  • 2024 йил 1 июлдан шунингдек ЯИДХП орқали ҳам қабул қилинади.


 Мурожаатлар бўйича қарорлар электрон шаклда QR-код қўйилган тарзда қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум