Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ердан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун жарима 2 карра оширилди

04.01.2018


29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

СКнинг 121-моддасига биноан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш учун жарима солинади.

 

1.01.2018 йилдан бошлаб юридик шахслар учун жарима миқдори ер солиғининг тўрт карра, жисмоний шахслар учун – уч карра суммасига тенг.

 

Маълумот учун: Ер кодексининг 33-моддасига кўра:

  • Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;
  • Ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси;
  • Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир.

 

СКнинг 108-моддасига биноан, юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди. Шу боис, корхонанинг мансабдор шахслари ер солиғининг тўрт каррасини тўлаш билан бир бирга бир вақтнинг ўзида МЖтКнинг 60-моддасига кўра ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима тўлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16