Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Ерларни тут кўчатларини экиш учун иккиламчи ижарага олиш мумкин

23.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 17.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-936-сонли Қонунни имзолади.

 

Энди каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги, дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги, боғ ва узумзорлар оралиғидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 10 йилгача муддатга  иккиламчи ижарага беришга рухсат этилади. Бу ерларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар мақбул экинларни экиши ёки тут кўчатларини ўтқазиши мумкин.

 

Шунингдек, пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, агросаноат кластерлари ва бошқа юридик шахсларга 10 гектаргача ер майдони ажратиш рухсат этилган.

 

Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларининг ваколатлари белгиланмоқда.

 

 Энди мазкур органга МЖтКнинг 74-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари, 75, 76-моддалари (сунъий сув объектлари ва қишлоқ хўжалиги мақсадидаги сув ресурсларидан фойдаланиш қисмида) билан назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.  

Ишларни кўриб чиқиш ва Инспекция номидан жазо чораларини қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг бўлим бошлиқлари ҳақлидир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2024 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17