Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёшлар тадбиркорликка қандай жалб қилинади

24.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 21.12.2021 йилдаги “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 765-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш вазифаси юклатилган.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий банкка 7 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст ставкада $100 млн эквиваленти миқдорида маблағ ажратилди.

 

Ушбу маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

  • кредит суммаси БҲМнинг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;
  • муддати — 7 йил, имтиёзли давр — 3 йил;
  • фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича (14%).

 

Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, ССП ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилади.

 

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича бепул ўқув амалий курслари, шу жумладан онлайн тарзда ташкил этилади.

 

Курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилади ва улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқорида кўрсатилган шартларда кредитлар ажратилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун ТИФ миллий банки филиалига ариза бериш зарур ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки ариза асослантирилган тарзда рад этилади.

 

Кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

  • аввал олинган қарзларни қайтаришга;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, чилим ва электрон сигареталарни ишлаб чиқаришга;
  • савдо-воситачиликни амалга оширишга;
  • умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;
  • таъмирлаш-қурилиш ишларига, шу жумладан савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини ташкил этишга;
  • ишлаб чиқариш мақсадларидан ташқари харажатлар, шу жумладан маъмурий харажатларни тўлаш ва хизмат автотранспорт воситасини сотиб олишга;
  • лотереяларни ташкил этишга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16