Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Взыскание налоговой задолженности за счет дебитора: риск злоупотреблений Перепутали код при оплате НДС: можно ли быстро исправить ошибку?
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупциявий хатарлар даражасига қараб режали ва режадан ташқари текширувлар ўтказади. Текширувнинг давомийлиги 25 иш кунидан ошмаслиги керак, унинг натижалари эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Йирик шаҳарсозлик лойиҳалари учун тендерлар қандай ташкил этилади

Йирик шаҳарсозлик лойиҳалари учун тендерлар қандай ташкил этилади

Махсус зоналарда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари E-auksion платформаси орқали очиқ электрон танловга қўйилади. Ғолиб таклиф этилган нарх ва лойиҳанинг белгиланган инвестиция шартларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади, уларни баҳолаш автоматик тарзда амалга оширилади.

Маҳкумлар колонияларда олий ва касбий таълим олиш имкониятига эга бўлади

Маҳкумлар колонияларда олий ва касбий таълим олиш имкониятига эга бўлади

Колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар кириш имтиҳонларини топшириш ва олий таълим ташкилотларида масофавий ўқиш имкониятига эга бўлишади. Колонияларда техникумлар ташкил этилади, битирувчиларга эса давлат намунасидаги диплом ва сертификатлар берилади.

Спорт соҳаси рақамлаштирилмоқда: заллар – MySport орқали, дипломлар – QR-код билан

Спорт соҳаси рақамлаштирилмоқда: заллар – MySport орқали, дипломлар – QR-код билан

Спорт соҳасида “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизими жорий этилмоқда. Заллар ва майдонларни “MySport” иловаси орқали банд қилиш ва тўлаш мумкин бўлади, мусобақа ғолибларига дипломлар эса электрон шаклда берилади.

Маҳаллий Кенгашларнинг қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик янада ошади

Маҳаллий Кенгашларнинг қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик янада ошади

Ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари маҳаллий Кенгашлар олдида шахсан ҳисобот бериши ва уларнинг ишига оид масалалар кўриб чиқилаётган сессияларда иштирок этиши шарт. Шунингдек, депутатлар вакиллик органлари қарорлари ижросини назорат қилишнинг қўшимча воситаларига эга бўладилар.

Маданият ва санъат соҳасида грантлар олиш учун танлов қандай ташкил этилади

Маданият ва санъат соҳасида грантлар олиш учун танлов қандай ташкил этилади

Грантлар театр, мусиқа, кино, адабиёт, маданий таълим, шунингдек, инновациялар ва рақамлаштириш йўналишлари бўйича танлов асосида тақдим этилади. Ариза топшириш ва танлов ўтказиш учун махсус онлайн платформа мавжуд бўлиб, ғолибларни молиялаштириш уч траншда амалга оширилади.

Вазирлик ва идораларнинг НҲҲларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддатлари қисқартирилди

Вазирлик ва идораларнинг НҲҲларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддатлари қисқартирилди

ЎРҚ-1190-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган янги тузатишларга кўра, вазирликлар ва идоралар, агар дастлабки беш кун ичида таклифлар ва шарҳлар келиб тушмаса, ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси муддати тугагунга қадар ҳуқуқий экспертизага юборишлари мумкин.

Хусусий мактабдаги коррекцион синф: давлат ҳар бир бола учун ойига БҲМнинг 11 бараваригача субсидия тўлайди

Хусусий мактабдаги коррекцион синф: давлат ҳар бир бола учун ойига БҲМнинг 11 бараваригача субсидия тўлайди

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун коррекцион синф ташкил этган нодавлат мактабларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан субсидия ажратилади. Ота-оналар учун бундай болаларни ўқитиш бепул.

Тўловга қобилиятсизлик ишлари онлайнга ўтади: 1 декабрдан нима ўзгаради

Тўловга қобилиятсизлик ишлари онлайнга ўтади: 1 декабрдан нима ўзгаради

Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси ишга туширилади. У тартиб-таомилларни онлайн кузатиш, мажбурий маълумотларни эълон қилиш ва иш иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Бунга оид Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация марказларига қандай йўлланма олишлари мумкин

Ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация марказларига қандай йўлланма олишлари мумкин

Ногиронлиги бўлган шахсларни миллий ва ҳудудий реабилитация марказларига юбориш тартиби тасдиқланди. Аризалар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилади, навбат ва йўлланма ҳолатини онлайн кузатиш мумкин бўлади.

Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилмоқда.

Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилмоқда.

21 ва 42-сонли жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумаларнинг фарзандлари учун "Она ва бола маркази" махсус мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлайди. Уларда болаларнинг кеча-ю кундуз бўлиши, тиббий хизмат ва ишдан бўш вақтларида оналар билан бирга яшаши учун шароитлар яратилади.

Маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда

Маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда

"Ижодга инвестиция" давлат мақсадли жамғармаси истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳар йили 200 млрд сўм олади. Шунингдек, уй-жой, тиббий хизмат, миллий чолғу асбобларини сотиб олиш учун субсидиялар кўзда тутилган.

Маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли танловлар ғолиблари тақдирланади

Маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли танловлар ғолиблари тақдирланади

Нуфузли танловларда иштирок этаётган маданият, санъат ва адабиёт арбобларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди. Халқаро мусобақалар ғолиблари 300 млн сўмгача пул мукофоти олишлари мумкин, уларнинг ўқитувчилари ва концертмейстерларига эса қўшимча тўловлар кўзда тутилган.

Экспорт ва импорт квоталари: уларни тақсимлашнинг янги қоидалари

Экспорт ва импорт квоталари: уларни тақсимлашнинг янги қоидалари

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгандан кейин маҳсулотлар экспорти ва импорти қандай ҳолларда чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Квоталарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тартиби ўрнатилди.

Йирик шаҳарсозлик лойиҳаларига қўшимча имтиёзлар берилади

Йирик шаҳарсозлик лойиҳаларига қўшимча имтиёзлар берилади

Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш учун махсус шароитлар жорий этилмоқда. Инвесторлар учун фойда солиғининг имтиёзли ставкаси белгиланади, айрим лойиҳалар 20 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади ҳамда бошқа солиқ имтиёзлари берилади.

Еттита Миллий беш йиллик дастурнинг мақсадли йўналишлари белгиланди

Еттита Миллий беш йиллик дастурнинг мақсадли йўналишлари белгиланди

Президентнинг ПФ-242-сонли Фармонида аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатни ривожлантиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган. Асосий вазифалар орасида 2 миллион юқори даромадли иш ўрни яратиш, барча суғориладиган ерларни сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олиш, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш ҳамда суд мустақиллигини мустаҳкамлаш бор.

Кредитлар ва микроқарзлар рекламасига янги талаблар жорий этилмоқда

Кредитлар ва микроқарзлар рекламасига янги талаблар жорий этилмоқда

ЎРҚ-1187-сон Қонун билан «Реклама тўғрисида»ги Қонунга молиявий ва суғурта хизматлари истеъмолчиларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда кредитлар ва микроқарзларни реклама қилишда реклама майдони ёки эфир вақтининг камида 10 фоизини эгаллайдиган эҳтимолий молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак. Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта борасидаги саводхонлигини оширишга қаратилган маълумотлар ижтимоий рекламага алоқадор деб топилди.

Криминоген вазият устидан рақамли назорат жорий этилмоқда

Криминоген вазият устидан рақамли назорат жорий этилмоқда

Хавф омилларини аниқлаш, жиноятчилик динамикасини прогноз қилиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини назорат қилиш имконини берувчи Криминоген маълумотлар ягона платформаси яратилади. Пилот режимида тизим 2027 йил якунига қадар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ишлай бошлайди. 2028 йилдан эса уни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Волонтёрлик кадрлар захирасига ва ишга киришга ёрдам беради

Волонтёрлик кадрлар захирасига ва ишга киришга ёрдам беради

Фаол волонтёрлар давлат органларининг кадрлар захирасига киритилади, волонтёрлик фаолияти учун эса эҳтиёжларга сарфлаш мумкин бўлган «ижтимоий токенлар» ҳисобланади. «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилмоқда.

Жарима 60 кунда тўланмаса, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кунда тўланмаса, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади

ИИВ йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги янги йўриқномани тасдиқлади. Баённомалар планшетда электрон шаклда расмийлаштирилади, бир йил ичида 12 дан ортиқ жарима балларини тўплаган ҳайдовчиларнинг иши эса автоматик равишда судга юборилади.