Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Ёшларга оид давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди

27.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 йилдаги «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 23-сон қарори қабул қилинди.

 

Концепция БМТнинг «Ёшлар–2030» стратегиясида белгиланган «Ёшлар манфаатларини кўзлаб, улар билан ишлаш» бош тамойилига асосланади. Шунингдек ҳужжат билан Концепцияни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди. Концепция 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли «йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Ёшлар ишлари агентлигига вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш топширилди:

  • 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар тегишли «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • тегишли «йўл хариталари»нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш.

 

Концепцияда қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилган:

  • ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш;
  • ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш;
  • ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»ни амалга ошириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш;
  • ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

 

«Йўл харитаси»га мувофиқ режалаштирилган айрим тадбирлар:

  • «Болалар Омбудсмани тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш;
  • БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳаси бўйича ёшлар иштирокида кенг доирада муҳокамаларни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини ва «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини шакллантириш;
  • ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш;
  • халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирларини ўтказиш;
  • маиший зўравонликка учраётган ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш;
  • «Биз биргамиз» шиори остида волонтёрлар форумини ташкил этиш; 
  • барча меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг инсон омилидан зарар кўриш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудий мониторинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш;
  • 2021 йил якунига қадар 102 та туман (шаҳар)да рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Воҳидова.