Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тасдиқланди

07.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 4.10.2021 йилдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 617-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 20.04.2021 йилдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.  Харажатлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Компенсация миқдори 4 БҲМни ташкил этади.

 

Ёшлар нодавлат таълим муассасаларидаги «А», «В», «С», «D», «BE», «СE» ва «DE» тоифалар бўйича ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларида ўқишлари мумкин бўлади.

 

Ўқиш харажатини компенсация қилиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши раиси номига ёзма шаклда мурожаатига асосан амалга оширилади.

 

Аризада ЖШШИР, компенсация миқдори кўрсатилиши лозим.

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ариза берувчилар томонидан уларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;
  • ҳайдовчиларни тайёрлаш тўғрисида таълим ташкилоти ҳамда ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси.

 

Ариза берувчидан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

 

Ўқиш харажатларининг бир қисми тасдиқланган схема бўйича қоплаб берилади. Ўқиш учун маблағлар таълим ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказилгандан кейин бу ҳақда ариза берувчига СМС-хабар юборилади.

 

Шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • Вақтинчалик тартиблар:
    • «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича;
    • Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича;
    • Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича;
  • Қуйидагиларнинг:
    • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламенти;
    • «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум