Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эски масжидлар 2 йил ичида таъмирдан чиқарилади

20.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 120-сон «Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳукуматимиз санаб ўтилган объектларнинг фаолият юритишидаги бир қатор камчиликларни қайд этиб ўтди.  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига икки ой муддатда:

  • қабристонларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда, уларни талаб даражасида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш чораларини кўриш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда қабристонлар жойлашган ҳудуддаги мавжуд талабларни ўрганиб чиқиб, ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш топшириғи берилди.

 

Мазкур вазифаларни ижро этиш учун Молия вазирлиги Давлат бюджетининг 2018 йил бошига мавжуд маблағининг тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган қисми ҳисобидан 3 млрд. сўмдан маблағ ажратади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхатини шакллантириш, уларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш тавсия этилди. 

 

Қуйидагилар:

  • муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастури;
  •  дастурни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (ишчи гуруҳ раҳбари – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари);
  •  дастур ижросини назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этиш схемаси тасдиқланди.     

 

Дин ишлари бўйича қўмитага Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоблари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди. Одоб қоидалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан  тегишли жойларда ўрнатилиши таъминланади. 

 

Ёш авлод орасида юртимиздаги муқаддас масканларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантириш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилади. Бунинг учун  тегишли фанлар машғулотлари ҳамда мақсадли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади, шу жумладан, диний байрамлар арафасида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда ташаббуслар билан чиққан ёшларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўриб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.


 Анвар Иркахўжаев.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21