Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини ошириш орқали ходимларнинг овқатланиш харажатларидан ЖШДС суммасини қандай қоплаш мумкин Ходим ишдан бўшатилганда бериладиган тўловларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим Чеклар назорат остида: касса талабларга жавоб бермаса, нима қилиш керак

Факторинг шартномасини тузиш учун банкка ҳисоботлар керак

20.12.2016

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 953-3, 2016 йил 14 декабрь) билан Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга  (рўйхат рақами 953, 2000 йил 3 август) тузатишлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, факторинг - хўжалик юритувчи субъектлар - етказиб берувчиларни (матн давомида - мижоз) молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда улар банк - молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар (матн давомида - тўловчи) томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини берадилар.

 

Энди мижоз шартнома тузиш учун бошқа ҳужжатлар қаторида қуйидагиларни ҳам банкка тақдим қилиши керак бўлади: тўловчининг охирги ҳисобот даври бўйича тегишли давлат солиқ инспекциясига топширилган бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзлар бўйича таққослаш далолатномалари, молиявий натижалар ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл) — янги ташкил қилинган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 50-сонида расман эълон қилинган кун, яъни 19.12.2016 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Дебиторлик қарзи: ундириш мумкин эмас, кечиб юборилсин!