Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш керакФойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботни қандай тайёрлаш керакЎзбекистондаги воситачи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўловчи норезидент хизматлари учун солиқ тўлайдими

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди

22.08.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.08.2022 йилдаги ПҚ-356-сон қарори билан "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Кўкрак нишони билан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

 

У ҳар йили 20 август - Тадбиркорлар куни арафасида Президент ёки унинг номидан Олий Мажлис Сенатининг Раиси, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

 

Бундан ташқари, "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили "Йилнинг илғор тадбиркорлари" китоби чоп этиб борилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони тўғрисидаги низом;
  • "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонининг тавсифи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2022-11-25
  • USD:11230.39 (+0.00) сум
  • EUR:11700.94 (+0.00) сум
  • RUB:186.04 (+0.00) сум