Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фармацевтика корхоналарига 100 млн АҚШ доллари ажратилади

15.01.2024

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон  «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.  
Ҳужжат билан фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнология кластери» ташкил этилади.
Маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш учун:
● ҳар йили 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларни шакллантиради ва интернет сайтида жойлаштиради; 
● 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган  
тизим жорий қилинади;
● 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муаассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади. 
2024 йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборларини – «Зарур сақлаш амалиёти– (GSP)» талаблари асосида ташкил этиш ва  термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
● Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган  лойиҳаларини молиялаштириш учун 100  млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан  йиллик 5% ставкада кредит линияси ажратилади;
● «Асакабанк» АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари микдоридаги кредит линиялари жалб қилинади;
* «Асакабанк» АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
● 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;
● Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари;
● «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2024 йилда кучга кирди.
Лола Абдуаз

Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон  «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнология кластери» ташкил этилади.

 

Маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш учун:

● ҳар йили 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларни шакллантиради ва интернет сайтида жойлаштиради; 

● 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган  тизим жорий қилинади;

● 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муаассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади. 

 

2024 йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборларини – «Зарур сақлаш амалиёти– (GSP)» талаблари асосида ташкил этиш ва  термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

 

Фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

● Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган  лойиҳаларини молиялаштириш учун 100  млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан  йиллик 5% ставкада кредит линияси ажратилади;

● «Асакабанк» АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари микдоридаги кредит линиялари жалб қилинади;

● «Асакабанк» АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;

● Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари;

● «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2024 йилда кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум