Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Фермер хўжаликларини тугатишда харажатлар компенсацияланади

28.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (24.08.2020 йилдаги 501-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 17.06.2019 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармон ижросини таъминлаш доирасида қабул қилинган.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар харажатларни қоплашга маблағлар олиш учун баҳоловчи ташкилотга мурожаат қиладилар ва у билан шартнома тузадилар. Қопланиши лозим бўлган харажатларга кўп йиллик кўчатлар, суғориш тармоқлари ва қурилмалари, агротехник тадбирлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказишга доир ва бошқа харажатлар киритилади.

 

Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисоботи нусхаси туман (шаҳар) ҳокимиятига юборилади, у ерда ҳужжатлар икки кун ичида ўрганиб чиқилади. Баҳолаш натижалари бўйича эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, ҳокимият томонидан уч кун муддатда ҳужжатларнинг ишончлиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

 

Низомда харажатларни пул маблағларини ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида қоплаб беришнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

  • тижорат банкларининг кредитлари;
  • бошқа объектни мулк қилиб бериш;
  • компенсациянинг бошқа турлари.

 

Фермер хўжалиги ёки ўзига ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектнинг тугатиш ёки мақбуллаштириш чоғидаги харажатлари ер участкасининг узоқ муддатли ижараси бўйича ўтказилган тендер ғолиби томонидан савдо натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.