Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 апрелдан бошлаб янги талаблар бўйича онлайн-НКТ билан қандай ишлаш керакЎзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўладиЎзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқдаЧек-лист: норезидентга даромад тўлашдан олдин бухгалтер нимани текшириши керак

ФҲДЁ соҳасида жавобгарлик ҳолатлари кенгайтирилди

27.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

МЖТКнинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди (22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон).

 

Ушбу модда доирасида қуйидаги ҳолатларда БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдордаги жарималар солиниши назарда тутилган:

 

  • васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмуриятига - топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чоралар кўрмаганлик учун;

 

  • тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига - туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик учун.

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.