Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ФҲДЁларнинг ҳокимликлар таркибида ишлаш қоидалари белгиланди

09.07.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 498-сон қарори эълон қилинди.


1) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳужжатда айтилишича, ФҲДЁ бўлимлари (ФҲДЁлар ва никоҳ уйлари) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тизимига киради ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий тузилмаси ҳисобланади. Аввалги низом ФҲДЁлар Адлия вазирлиги таркибига кирганда тасдиқланган эди. 

 

ФҲДЁ органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлар сақланишини таъминлайди;
  • фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;
  • Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;
  • зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;
  • қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ҳисобини юритади ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;
  • белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботлар юритади;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;
  • оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.

 

Бундан ташқари, ФҲДЁлар:

  • фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
  • шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражасида сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради;
  • никоҳни, шу жумладан никоҳ уйларида ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади (фуқароларнинг хоҳишига кўра);
  • тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига никоҳ муносабатлари бўйича далолатномаларни қайд этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар тақдим этади.

 

ФҲДЁ архивлари эса ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.

 

ФҲДЁ органи раҳбари (ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири) лавозимига туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда, қоида тариқасида, қуйидаги талабларга жавоб берган шахс тайинланади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
  • йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;
  • олий юридик маълумотга эга бўлган;
  • юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

 

ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс, қоида тариқасида, ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

 

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга, 2-тоифали инспектори ёки архивариуси лавозимига эса юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.   


ФҲДЁ бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаси – туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан, ФҲДЁ архиви ходимларининг лавозим йўриқномаси Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади. ФҲДЁ органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда мартаба даражалари берилади.  

 


2) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом тасдиқланди



3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг тавсиясига мувофиқ адлия вазири томонидан берилади.

 

ФҲДЁ бўлимлари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

  • 3-даражали адлия маслаҳатчиси – ФҲДЁ бўлими мудирларига;
  • 1-даражали юрист – ФҲДЁ бўлими мудирларига;
  • 2-даражали юрист – ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспекторларига;
  • 3-даражали юрист – ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспекторларига.

 

Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати 3, 2, 1-даражали юристлар учун 2,5 йилни ташкил этади. 3-даражали адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.

 

ФҲДЁ бўлимлари ходимларига берилган мартаба даражалари уларда умрларининг охиригача сақланади ҳамда фақат иш фаолиятига мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан амалга оширилади.



3) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари ва тариф коэффициентлари тасдиқланди

 Разрядлар ва тариф коэффициентлари

Лавозим номи

 

Тошкент, Нукус шаҳарларидаги ва вилоят марказларидаги ФҲДЁ бўлимлари

шаҳарлар ва туманлардаги ФҲДЁ бўлимлари

разряд

тариф коэффициентлари

разряд

тариф коэффициентлари

Мудир

9

4,997

8

4,640

1-тоифали инспектор

8

4,640

7

4,284

2-тоифали инспектор

7

4,284

6

3,941

 

4) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари тасдиқланди

ФҲДЁ органларидаги иш стажи

Устама ҳақ миқдори (ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда)

2 йилдан 5 йилгача

5%

5 йилдан 10 йилгача

10%

10 йилдан 15 йилгача

15%

15 йилдан 20 йилгача

20%

20 йилдан 25 йилгача

25%

25 йилдан юқори

30%

 

5) ) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари тасдиқланди   

 

Мартаба даража номи

Қўшимча ҳақ миқдорлари (лавозим маошига фоиз ҳисобида)

3-даражали юрист

15%

2-даражали юрист

16%

1-даражали юрист

16%

3-даражали адлия маслаҳатчиси

17%

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.07.2018 йилдан кучга кирди.


Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19