Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 кв (Savolnoma) шаклини топшириш муддати бир ҳафтага қисқартирилди 4 дх ва 4 фх (чораклик) шаклидаги статистика ҳисоботларини топшириш муддати узайтирилди Импорт қилинган дори воситаларини божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ: техник муаммо ҳал этилди Нефть маҳсулотлари бўйича акциз ҳисоботини автоматик шакллантириш октябрь ойида йўлга қўйилади Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro

"Foreign Languages" телеканали ташкил этилади

30.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 27.08.2021 йилдаги “"Foreign Languages" хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сон қарор қабул қилди.

 

Қуйидагилар "Foreign Languages" телеканалининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш;
  • ўқувчиларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштиришига кўмаклашувчи илмий-оммабоп, ҳужжатли, бадиий фильмларни намойиш этиб бориш;
  • эфир орқали тил ўргатувчи кўрсатувларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда улар иштирокида маҳорат теледарслари, видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контентларни яратиш ва эфирга узатиш;
  • профессионал таржима қилишда ютуқларга эришган мутахассисларнинг илғор тажрибаларини тарғиб қилиш;
  • хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини изчил ёритиб бориш ҳамда ўқитувчиларнинг замонавий тил ўқитиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш.

 

Foreign Languages" телеканали Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги "Oilaviy" телеканали негизида ҳамда ушбу телеканалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси доирасида ташкил этилади.

 

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2026-10-07
  • USD:11790.79 (+0.00) сум
  • EUR:13285.86 (+0.00) сум
  • RUB:137.78 (+0.00) сум