Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Фуқаролар йиғини кенгашлари солиқ тушумларини бир қисмини сарфлашади

28.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.12.2022 йилдаги “Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-458-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан ҳуқуқий эксперимент доирасида республика худудларининг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.

 

Эксперимент доирасида мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10% ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига йўналтирилади.

 

Жамғармаларга келиб тушган маблағлар фуқаролар йиғини кенгашлари томонидан бошқарилади. Бунда кенгашларга ҳоким ёрдамчилари ҳам киритилади.     

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2025-09-08
  • USD:12520.78 (+0.00) сум
  • EUR:14634.29 (+0.00) сум
  • RUB:153.70 (+0.00) сум