Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқаролар йиғинлари ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб этади

09.01.2018


Бу Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида низомда кўзда тутилган.

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) маҳаллалар ҳудудида яшайдиган ишсиз шахсларни меҳнат шартномалари тузиш йўли билан жамоат ишларига жалб қилиши мумкин.

 

Мазкур ҳолатда расман ишсизлик мақомига эга бўлган шахслар ишсиз ҳисобланади. Яъни маҳаллий меҳнат органида иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинганлар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи эса буюртмачи-иш берувчи бўлади.

 

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низомга  биноан бу қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

  • оқсоқоллар ҳар ойнинг 15-санасига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда – АБКМ) жамоат ишлари рўйхати ва ишчи кучига бўлган талабни кўрсатган ҳолда буюртма беради.
  • АБКМ барча буюртмачи-иш берувчиларнинг йиғма буюртмаларини шакллантиради ва тасдиқлаш учун туман ҳокимлигига тақдим этади;
  • туман ҳокими томонидан тасдиқлангандан сўнг АБКМнинг йиғма буюртмаси пул маблағларини ажратиш учун Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига берилади.
  • Жамғарма йиғма буюртмалар асосида ҳисобот ойининг 5-санасигача маблағларни АБКМнинг ғазначилик ҳисобварақларига ўтказиб беради;
  • АБКМ жамоат ишларини бажарувчи фуқаролар рўйхатини илова қилган ҳолда буюртмачи-иш берувчи билан шартнома тузади;
  • буюртмада тақдим этилган фуқаролар  ишнинг хусусияти ва манзилидан келиб чиққан ҳолда уларнинг розилигини инобатга олиб жамоат ишларига тақсимланади;
  • ишлар бошланишидан 5 кун олдин АБКМ ишсиз шахсга тегишли йўналишни беради, оқсоқол эса у билан меҳнат шартномаси тузади.

 

Жамоат ишларига ҳақ тўлаш, уларнинг турлари, уларни бажариш вақтини меҳнат стажига киритиш хусусида – бу ерда.

 

Бу - муҳим! Ишсизга ишсизлик нафақасини тўлаш жамоат ишларида қатнашаётган даврларида тўхтатилади. Жамоат ишлари тугаган кундан бошлаб эса тикланади.

 

Меҳнат кодексининг 65-моддасига биноан қарамоғида 3 тагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этган тақдирда тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 28.11.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16