Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ФВВда махсус жамғарма ташкил этилди

13.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 968-сон қарори билан ФВВнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди.

 

Жамғарма вазирликда ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди. Қуйида келтирилган жадвалда унинг даромад ва харажат моддалари акс эттирилган.

Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирлар

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ҳамда техник кўрикдан ўтказишдан тушадиган маблағларнинг 60%и.

 

ФВВ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари (Жамғарма маблағларининг камида 75).

МЖтКнинг 119, 132, 2041-моддалари бўйича ундирилган жарималар суммасининг 60%и.

Вакиллик тадбирлари: хорижий делегацияларни кутиб олиш, транспорт хизмати, таржимонларни жалб қилиш, совға ва сувенирлар сотиб олиш, овқатлантириш.

 

ФВВ ҳудудий бошқармалари, таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотларини ривожлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасининг 15%и.

 

Спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, вазирлик ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимидан реклама-маркетинг маълумотларини трансляция қилиш учун фойдаланишдан тушадиган даромадлар.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида ўз хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, жумладан санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари.

 

Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентларнинг хайрия маблағлари.

Юқори касб маҳорати, мураббийлик учун ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган ФВВ ходимларини асосий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаган ҳолда моддий рағбатлантириш.

 

Вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

 

Бир йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни (алоҳида ҳолларда) молиялаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.12.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум