Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик ва жисмоний шахслар учун чет элга инвестиция киритиш қоидалари қандай ўзгаради Фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради

Газ таъминоти корхоналарининг хатлов ва кўрик далолатномалари электрон шаклда расмийлаштирилади

07.05.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2026 йилдаги 213-сон қарори билан Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига (31.05.2024 й. 319-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштиришда газ таъминоти корхонаси истеъмолчи маълумотларини онлайн тарзда текширади ҳамда истеъмолчи фаоллиги қайд этилган тақдирдагина ушбу истеъмолчи билан шартномавий муносабатга киришади ва табиий газдан фойдаланишга рухсат беради.

 

Жисмоний ва юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштирмасдан туриб, газ етказиб беришга йўл қўйилмайди.

 

Ҳисоблагичга ўрнатилган модем қурилмасини ўчириб қўйиш ҳолати газ таъминоти корхонаси томонидан аниқланган тақдирда, истеъмолчи газ таъминотидан ўчириб қўйилиши шарт.

 

Газ тақсимлаш станциясида (ГТС) ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари билан ГТСдан кейин ўрнатилган бошқа ҳисоблагичлар кўрсаткичлари ўртасида тафовутлар юзага келган тақдирда, ушбу ҳолат комиссия тузилган ҳолда ўрганиб чиқилади ва унинг хулосалари асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

 

Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларда ўтказилган хатлов ва кўрик далолатномалари бир сутка давомида “HGT Billing” тизимига киритилмаган бўлса, ушбу далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2026 йилдан кучга киради.

 

Сардор Жумашов