Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни махсус комиссия текширади

17.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2021 йилдаги 64-сон қарори билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал жисмоний шахсларнинг турар жойлардаги дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини тафтишдан ўтказиши лозим.

 

Бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга (ички ишлар ва прокуратура органларига), шунингдек «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар бериш лозим.

 

Бунда бахтсиз ҳодиса оқибатида:

  • 3 нафаргача шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокими қарорига асосан унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;
  • 7 нафаргача шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;
  • 8 нафар ёки ундан ортиқ шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тегишли Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан бунинг сабаблари текширилади.

 

Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомда қуйидагилар белгиланган:

  • бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш, текшириш комиссиясини тузиш ва текшириш натижаларини расмийлаштириш тартиби;
  • бахтсиз ҳодисани текшириш материалларини тузиш ва сақлаш тартиби;
  • бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш тартиби.

 

Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирликлар ва идораларнинг вакиллари киритилади:

  • ФВВ (ҳудудий бўлинмалари);
  • Энергетика вазирлиги;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);
  • Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда;
  • Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари), бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган газ ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда;
  • Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари), бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турларидан (кўмир ва кўмир маҳсулотларидан) фойдаланишда содир бўлганда.

 

Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари бўйича 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

 

Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилади. Турар жойларда, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлган ҳолатларда текширув ФВВ томонидан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова. 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16