Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Геном бўйича рўйхатга олиш қандай амалга оширилади

19.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (17.11.2021 йилдаги 689-сон қарор).

 

Ҳужжат “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

 

Геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази  томонидан юритилади.

 

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:

  • эксперт-криминалистика бош маркази;
  • терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
  • ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизматлари;
  • ИИВ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат суд-экспертиза муассасалари.

 

Геном бўйича рўйхатга олиш мажбурий ва ихтиёрий равишда тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Геном бўйича ихтиёрий равишда рўйхатга олиш Ўзбекистон фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчи) ёзма аризасига кўра пуллик асосда амалга оширилади. Давлат божи 7 БҲМни ташкил этади. Геном бўйича ихтиёрий равишда рўйхатга олиш натижасида келиб тушган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади.

 

Ариза берувчи давлат суд-экспертиза муассасалари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

 

Қуйидагилар геном бўйича мажбурий равишда рўйхатга олинади:

  • оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар;
  • оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар;
  • терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материали олинган аниқланмаган шахслар;
  • таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари).

 

Геномга оид ахборот белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Эксперт-криминалистика бош марказига ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади. Айрим ҳолларда эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдъегерлик хизмати орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга киради.

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16