Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Геологик хавфли ҳудудларда қурилиш тўхтатиб турилади

20.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 909-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мазкур орган мамлакатимиз  ҳудудида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида рўй берадиган хавфли геологик экзоген жараёнларнинг (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) пайдо бўлиши ҳамда ривожланишини кузатади, шунингдек, прогнозлалаштиради.

 

Хизмат Давлат геология қўмитаси тизимига киради. Қўмита раиси хизмат бошлиғи ва унинг икки ўринбосарини лавозимига тайинлайди ва ундан озод этади. Раис хизмат бошлиғи тақдимномасига биноан давлат инспекторларининг шахсий таркибини 3 йилда бир маротаба, агар зарур бўлса, ҳар йили тасдиқлайди.

 

Хизматнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини прогнозлаштириш;
  • хавфли геологик жараёнларнинг юзага келиши ва ривожланишининг мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг рўй бериши мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
  • Давлат кузатиш хизматининг хулосаларида мавжуд бўлган барча кўрсатмалари ва талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва бериш.

 

Бу - муҳим! Кузатиш хизматининг Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари объектлар қурилишини қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб туриши мумкин:

  • улар лойиҳаларга риоя этилмасдан амалга оширилганда;
  • хулосалар ва экспертиза далолатномалари мавжуд бўлмаганда ёки Давлат кузатиш хизматининг тавсиялари бажарилмаганда;
  • хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиш хавфи бўлган ҳудудлардан фойдаланишга доир амалдаги нормативларни бузиш билан амалга оширилганда.

 

Агар кейинги фаолияти хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келса, корхоналар (ташкилотлар)нинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, ҳокимликларга таклифлар киритиш ҳам уларнинг ваколатига киради.

 

10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш – судгача бўлган тартибда, 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд қарори асосида амалга оширилади.

 

Хизматнинг давлат инспекторлари аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш вақтини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беришга ҳақли. Кўрсатмалар бажарилмаётганлиги тўғрисидаги материаллар прокуратурага берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 14.11.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум