Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Геология-қидирувда – янги қоидалар

19.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 18.11.2019 йилдаги қарори билан углеводород хом ашёси учун геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилган.

 

Ер қаъри участкалари – аукцион орқали

 

2020 йил 1 январдан бошлаб:

биринчидан, Президентнинг 2017 йил 24 майдаги ПҚ–3000-сон қарорида кўрсатилган стратегик фойдали қазилма турлари мавжуд ер қаъри участкаларини фойдаланишга топшириш лицензияларни бериш шаффофлигини таъминловчи аукцион савдолар асосида амалга оширилади. Фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳоси геологик тадқиқот учун – имзо бонуси ставкаси миқдорида, қазиб чиқариш учун – тижорат топилма бонуси ставкаси миқдорида белгиланади. Бунда у Давлат геология қўмитаси томонидан бажарилган қидирув ва разведка ишлари харажатларидан кам бўлмаслиги керак. Тушган маблағлар аукцион савдоларини ташкиллаштиришга кетган харажатлар чегирилгандан кейин Давлат бюджетига йўналтирилади;

иккинчидан, Давлат геология қўмитаси ҳар йили Олий Мажлис олдида ўзига ажратилган бюджет маблағларининг ишлатилганлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисида ҳисобот беради;

учинчидан, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг техник кўмаги, аудиторлар ва мустақил маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда, шаффоф тартиб-таомиллар асосида тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва савдоларни ташкиллаштириш, инвестицион геологик объектларни баҳолаш йўли билан стратегик турдаги фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришга доир инвестиция битимларини тузиш амалиёти қўлланилади.

 

Инвесторлар нимани кутишса бўлади

 

Хорижий инвесторларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан келишувлари бўлган алоҳида рўйхатда кўрсатилган инвестиция блоклари бўйича Давлат геология қўмитаси билан ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала ҳал қилинади.

 

Бироқ хорижий инвесторлар билан келишувлар муддати тугаганидан сўнг инвестиция блоклари ва истиқболли участкалар Давлат геология қўмитаси тасарруфига ўтади. Шундан сўнг инвестиция блоклари чегаралари ва майдонлари инвесторларни жалб этиш жараёнини оптималлаштириш учун бир йил ичида қайта кўриб чиқилади.

 

Ҳар йилги давлат дастурлари: нима ўзгаради

 

2020 йилдан бошлаб Давлат геология қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган нефть ва газ минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилиши лозим. Ушбу давлат дастурлари доирасида етакчи хорижий консалтинг компаниялари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда, геология-қидирув ишларини ташкил қилишнинг халқаро стандартлари татбиқ этилади.

 

Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Давлат бюджети ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан дастурларда назарда тутилган қуйидагилар молиялаштирилади:

  • нефть ва газ бўйича илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишлари;
  • замонавий ускуналар, илмий ҳажмдор технологиялар, дастурий маҳсулотлар, махсус ва автотранспорт техникалари билан жиҳозлаш чоралари.

 

Йиллик давлат дастурлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига бурғуланиб, қурилиши якунланган қудуқлар уларни Давлат геология қўмитаси ва унинг ташкилотлари томонидан ер қаъридан муайян фойдаланувчиларга берилгунига қадар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

 

Давлат геология қўмитасида янги функциялар, мақом ва тузилма

 

Давлат геология қўмитасига қуйидагилар бўйича функциялар топширилади:

а) янги углеводород хом ашёси конларини очиш учун нефть ва газ истиқболли тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлашга қаратилган илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ йил якунига қадар идорага илмий-тадқиқот ва геофизик ишларини олиб боришнинг амалдаги лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда барча мавжуд истиқболли майдонлар, инвестиция блоклари ва углеводород хома шёси конлари бўйича фонд ва бошқа материалларни тақдим этади.

Компания амалдаги лойиҳалар доирасида илгари бошланган параметрик ва излов қудуқларини бурғулаш ишларини тугатиш шарти билан геология-қидирув ишларини лицензия олмаган ҳолда олиб боришни давом эттиради;

б) республика углеводород хом ашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, янги углеводород хом ашё конларини очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ишларини ташкиллаштириш.

 

Бундан ташқари, Давлат геология қўмитаси:

  • Ўзбекистон Республикаси минерал-хом ашё базасини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳамда илмий-тадқиқот ва геофизик ишлар, шунингдек, барча истиқболли участкалар, инвестиция блоклари ва углеводород хом ашёси конлари бўйича амалдаги лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларнинг эгаси ҳисобланади;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари, салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирокида нефть ва газ истиқболли тузилмаларини геологик ўрганиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ижрочи орган ҳисобланади;
  • нефть ва газгеология-қидирув ишларини олиб бораётган ер қаъри фойдаланувчилари учун умуман республика минерал-хом ашё базасини мутаносиб ривожлантириш ва қайта тиклашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда углеводород хом ашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилайди.

 

Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасидаги НҲҲлар лойиҳалари энди Давлат геология қўмитаси билан келишилиши шарт.

 

Қўмитанинг марказий аппарати тузилмасида нефть ва газ геологияси бошқармаси (9 нафар), нефть ва газ бурғулаш ишларини ташкиллаштириш бошқармаси (7 нафар) ва харид ишларини ташкиллаштириш бошқармаси (4 нафар) ташкил қилинади. Идорага янги бошқармаларни бутлаш мақсадида қўшимча 14 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари ажратилади. Шунингдек, Давлат геология қўмитаси раҳбарида нефть ва газ геология-қидирув ишларини ўтказиш масалаларини мувофиқлаштирувчи ўринбосар бўлади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2020-01-28
  • USD:9563.33 (+16.28) сум
  • EUR:10541.66 (--44.11) сум
  • RUB:153.89 (--1.17) сум